Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финалига ҳакамлар тайинланди
УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларига бош ҳакамларни тайинлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Чемпионлар лигаси «Ливерпуль» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финалини Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда – Милован Ристич ва Далибор Журжевич ёрдам беради, дарвоза ортидаги ҳакамлар – Ненад Жокич ва Данило Груич, тўртинчи ҳакам – Клеман Тюрпен (Франция).
Европа Лигасининг «Атлетико» ва «Марсель» жамоалари ўртасидаги финалини бошқариш нидерландиялик Бёрн Куйперсга ишониб топширилди. Унга қанотларда Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради, дарвоза ортидаги ҳакамлар – Пол ван Букел ва Данни Маккели. Тўртинчи ҳакам – польшалик Шимон Марчиняк.
Мавзуга оид
23:45 / 31.05.2026
Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
14:12 / 28.01.2026