Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора дори-2018: 125 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди
2018 йил 1 май куни Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда KUN.UZ’га Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Натижада, Денов тумани, А.Каримов СИУ, Даҳана маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган, С.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалигидан жами 125 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
14:45 / 11.05.2026
Деновдаги кураш мусобақаси қотиллик билан якунланди: таниқли полвон пичоқлаб ўлдирилди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026