Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда 1952 йилги инқилобнинг етакчиларидан бири вафот этди
Фото: REUTERS/Aladin Abdel Naby
Мисрда 1952 йилда Июль инқилобини содир этган Миср инқилобий қўмондонлиги кенгашининг ҳаёт бўлган охирги аъзоси Холид Муҳиддин 6 май куни 95 ёшида вафот этди.
Сиёсатчи Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда ҳаётдан кўз юмган.
Муҳиддин Жамол Абдул Наср томонидан бошқарилган “Озод зобитлар” махфий ташкилотининг етакчиларидан бири бўлган. Бу ташкилот аъзолари 1952 йилда Мисрда монархиянинг бартараф этилишига олиб келган тўнтарувни амалга оширишган.
Муҳиддин коммунистларга яқин бўлгани ва уларга хос ғояларни қўллаб-қувватлагани учун сафдошлари орасида “қизил майор” тахаллусини олган эди.
Муҳиддин Миллий тараққиёт партиясининг асосчиси ва кўп йиллик етакчиси ҳисобланган.
“Қизил майор” 7 май куни ҳарбий эҳтиром билан дафн этилади.
Мавзуга оид
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026