Жаҳон | 01:28 / 07.05.2018
3046
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги қишлоққа содир этилган ҳужум оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

Фото: Trend.Az

Нигерия шимолидаги Гваска қишлоғига жангарилар содир этган ҳужум оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги маълум қилди

Жангарилар қишлоққа ҳужумни 5 май куни содир этишган. Таъкидланишича, жиноий гуруҳлар пул олиш мақсадида одамларни ўғирлашни давом эттирмоқда, қуролланган босқинчиликлар содир этмоқда ва чорвани ўғирламоқда. 

Ҳозирча мамлакатдаги бирорта қуролланган гуруҳ ушбу жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида кўплаб уйларга ўт қўйилган, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид