Жаҳон | 00:45 / 07.05.2018
8589
2 дақиқада ўқилади

Никки Хейли: "АҚШ ва КХДР ўртасидаги уруш хавфи эҳтимолдан холи эмас"

Фото: AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли якшанба куни КХДР билан уруш президент Дональд Трамп маъмуриятининг эҳтимолий хатти-ҳаракат вариантларидан бири бўлиб қолаётганини маълум қилди. 

"Бу маъмурият Шимолий Кореяга АҚШга таҳдид қилган тақдирда, нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб қўювчи позицияни эгаллади. Ҳеч ким уруш қилгиси йўқ. Президент уруш тарафдори эмас, мен ҳам урушни истамайман. Бироқ бу эҳтимолдан холи эмас", - деди у CBS телекомпанияси мухбирининг "АҚШ Шимолий Кореяга қарши уруш бошлашга тайёрми?" деган саволига жавоб берар экан.

Хейлининг ушбу баёноти Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувга "муваффақиятли тайёргарлиги" фонида жаранг сочди. Оқ уй раҳбари жума куни бу учрашувнинг санаси ва ўтказилиш жойи мувофиқлаштирилгани ва яқин кунларда эълон қилинишини таъкидлади. 

Бундан аввал у Ким Чен Ин билан учрашув КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги Пханмунжом чегара пунктида бўлиб ўтишини ёқлаганди. Шундай бўлса-да, КХДР етакчиси билан саммит учун яна бир жой сифатида Сингапурни ҳам тилган олган. 

Таъкидлаш жоизки, 27 апрель куни Шимолий ва Жанубий Корея президентлари Пханмунжомда бўлиб ўтди.

Мавзуга оид