Путин Россия бош вазирлигига номзод таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига Дмитрий Медведев номзодини ҳукумат раиси этиб тайинлаш учун розилик олиш мақсадида киритди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.
«Россия Федерацияси Конституциясининг 83-моддаси «а» банди ва 111-моддасига мувофиқ, президент Давлат думасига Дмитрий Медведев номзодини, уни Россия Федерацияси ҳукумати раиси этиб тайинлашга розилик олиш мақсадида киритди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати президент инаугурациясидан сўнг истеъфога кетгани хабар қилинганди. «Россия Конституциясининг 116-моддаси ва «Россия ҳукумати тўғрисида»ги Федерал конституциявий қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Россия ҳукумати янги сайланган президент олдида ўз ваколатларини топширади», - дейилган Кремль хабарида.
Мавзуга оид
15:10 / 09.10.2024
BRICS мамлакатлари раҳбарлари Путинни яна туғилган куни билан табрикламади
09:30 / 09.10.2024
Журналист Вудворд: Трамп Путин билан яширинча алоқада бўлган
23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади
20:50 / 08.10.2024