Жаҳон | 20:20 / 07.05.2018
19945
1 дақиқада ўқилади

Рубик кубигини йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатилди

22 ёшли австралиялик Рубик кубигини йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатди, Феликс Земдегс бу вазифани 4,22 сонияда уддалади. Cnet нашри шу ҳақида хабар берди

Янги рекорд Мельбурндаги халқаро мусобақаларда қайд этилди. Рекорд муаллифи Феликс Земдегс бундан аввал ҳам энг тезкор "йиғувчи" дея эътироф этилган - 2016 йилда у 4,73 сонияда Рубик кубигини йиғишга муваффақ бўлганди. Бироқ кейинроқ бу рекорд кубикни 4,69 сонияда йиғишнинг уддасидан чиққан америкалик Патрик Понс томонидан янгиланган.

Шу билан бирга, Земдегс 2015 йилда Рубик кубигини бир қўлда йиғиш бўйича ҳам рекорд ўрнатган, у бу ишни 6,88 сонияда уддалаган. 2017 йилда эса Рубик кубигининг мураккаблаштирилган версияси (7х7х7 квадрат)ни йиғиш бўйича рекорд ўрнатди - 2 дақиқа ва 6,73 сония. 2013 йилда Лас-Вегасда Земдегс дунёнинг энг зўр Рубик кубиги йиғувчиси дея тан олинган.

Мавзуга оид