Жаҳон | 18:49 / 08.05.2018
7239
1 дақиқада ўқилади

Арманистон президенти Никол Пашинянни бош вазир этиб тайинлади

Арманистон президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Арманистон президентининг расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди.

"2018 йилнинг 8 майида Миллий кенгашда сайланиши ҳамда Конституциянинг 149 (5) моддасига мувофиқ Никол Пашинян бош вазир этиб тайинлансин", - дейилади фармонда.

Фото: newsarmenia

Сешанба куни Арманистон Миллий кенгаши (парламенти) мухолиф сиёсатчи, «Гражданский договор» партияси ва  «Елк» фракцияси аъзоси Никол Пашинянни Арманистон бош вазири этиб сайланганди. Унинг номзоди учун парламентнинг 59 нафар депутати овоз берди, 42 киши қарши чиқди.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид