08:33 / 08.05.2018
4804

Нью-Йорк бош прокурори зўравонликда айблангани туфайли истеъфога чиқди

Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Нью-Йорк штати бош прокурори Эрик Шнaйдерман зўравонликда айблангани фонида истеъфога чиқди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Шнайдерманни айблаб чиққан тўрт нафар аёлнинг баёноти New Yorker журналида эълон қилинганди. Прокурор аёллар ҳуқуқлари ҳимояси фаоли сифатида танилган бўлиб, у жинсий шилқимликда айбланган продюсер Ҳарви Вайнштейнни суд тартибида таъқиб қилиш учун ўз ваколатларидан фойдаланган.

«Бу айбловлар менинг профессионал хатти-ҳаракатим ва лавозимдаги ишим билан боғлиқ эмас. Бироқ, улар менга шундай инқирозли вақтда офисга самарали раҳбарлик қилишда халақит беради», - дейилади Шнайдерманнинг баёнотида.

Top