Жаҳон | 01:21 / 09.05.2018
27039
1 дақиқада ўқилади

АҚШ дарҳол Эронга талабларини эълон қилди

Расмий Оқ уй Эрондан қитъалараро ракеталарни яратишдан воз кечишдан тортиб ўз талабларини эълон қила бошлади.

«​Президент Трамп ҳаммаси аниқ ифодалади: Эрон ядро қуролини яратишдан ташқари, қитъалараро ракеталардан ҳам воз кечиши лозим. Ҳукумат томонларга ядровий ҳужум қилиш хавфини оширувчи қуролларни тайёрлашдан тийилиши керак»​, дейилади Оқ уй хабарида.

«​Шунингдек, Эрон Ҳизбуллоҳ, ХАМАС, Толибон ва Ал-Қоида каби халқаро террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатиши шарт. Минтақада оммавий равишда Исроилни ”йўқ қилиб ташлаш“ каби таҳдидларни бас қилиб, Ямандаги ҳусийларни қурол билан таъминлашни тугатиши керак»​, дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент Дональд Трамп Эрон билан эришилган ядро келишувидан чиқишини маълум қилганди.

Мавзуга оид