Ўзбекистон | 17:57 / 09.05.2018
30902
2 дақиқада ўқилади

Шомаҳмудовлар ёдгорлиги дастлабки ўрнида қайта очилди

Бугун, 9 май куни Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи қаршисидаги майдонда Иккинчи жаҳон уруши вақтида 15 нафар етимни асраб олган Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги қайтадан очилди.

Халқлар дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ёдгорлик ўзбек халқи урушнинг оғир йилларида ҳам самимий болажонлиги, инсоний меҳр оқибатини йўқотмаганининг намунасидир.

«Kun.uz» мазкур жараёндан фоторепортаж тайёрлади. Бугун ёдгорликнинг очилиши арафасида майдонга икки юзга яқин киши гуллар билан ташриф буюрди.

Маълумот учун, Халқлар дўстлиги ёдгорлиги Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов ҳисобланади.

Ёдгорлик 2008 йилда шаҳар четига кўчирилган, 2017 йили эса Дўстлик боғига (собиқ Бобур боғи) олиб келинганди.

26 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Истиқлол» санъат саройига, Шайхонтоҳур туманидаги кўчага ҳамда «Бунёдкор» метро бекатига «Халқлар дўстлиги» номини қайтаришни, шунингдек, Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлигини дастлабки жойига қайтаришни таклиф қилган эди.

Мавзуга оид