Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ҳайратланарли совға кутилмоқда
1981 йил Кампир-қалъа ва Варахша услубида архитектор Евгений Розанов лойиҳаси асосида қуриб битказилган санъат саройи ўз номига қайтди. Бу ҳақда 3 май куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессиясида ана шундай қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, «Истиқлол» санъат саройи ўз номига қайтиб, эндиликда «Халқлар дўстлиги» деб номланиши маълум қилинди. Айни пайтда санъат саройи олдида ободонлаштириш ишлари авжида, шунингдек, ҳудудга яқин метро бекати ҳам мос равишда «Халқлар дўстлиги» номига ўзгартирилди.

Бундан ташқари, Иккинчи жаҳон уруши даврида 14 фарзандни ўз бағрига олган Шомаҳмудовлар монументини жойига қайтариш мақсадида аввал Шомаҳмудовлар номи билан юритилган кўчага унинг номини қайта тиклаш юзасидан таклифлар берилган эди. Шу муносабат билан кенгаш сессиясида сарой олд майдонини «Халқлар дўстлиги» майдони деб юритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Тарихда бағрикенглик тимсоли сифатида қолган Шомаҳмудовлар монументини майдонга ўрнатиш устида қизғин иш олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, тез орада шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини кутилмаган ва ҳайратланарли совға кутмоқда.























Мавзуга оид
21:38 / 06.12.2025
Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
15:27 / 06.12.2025
Тошкент–Гоа йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025