Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ғалаба қозонгунга қадар». Дуров баёнот билан чиқди
Telegram мессенжерининг асосчиси Павел Дуров Россияда Telegram учун «ғалаба қозонгунга қадар» курашиш ниятида эканини хабар берди ва Россия ҳукумати технологик компанияларига нисбатан «бажариб бўлмайдиган ультиматумлар тили»дан воз кечишига умид қилишини айтди. Бу ҳақда у «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Telegram Россия Олий судининг қарори юзасидан шикоят билан чиқди. Қарорда ФХХнинг мессенжерда хабарларни қайта шифрлаш тўғрисидаги қарори қонуний деб топилганди. Бу ҳақда адвокат Павел Чиков хабар берган. «Россия Олий суди Апелляцион коллегиясига шикоят юборилди. Унда Telegram вакиллари Россия Олий судининг 2018 йил 20 мартдаги қарорини бутунлай бекор қилишни сўрашган», - дея ёзди Чиков ўз Telegram-каналида.
«Умид қиламанки, Россия ҳукумати бугунги кунда технологик компаниялар билан мулоқот олиб борилаётган бажариб бўлмас ультиматумлар тилидан воз кечади», - дея вазиятга изоҳ берди Дуров. «Шунга қарамай, биз Россияда Telegram учун курашни давом эттирамиз. Аждодларимиз тарихи бизни охиригача курашишга ўргатади», - дея қўшимча қилиб ўтди у ва барчани Ғалаба куни билан табриклади.
Telegram асосчисининг тушунтиришича, агар ФХХ бир неча террорчи ҳақида маълумот сўраш билан чекланганида, унда бу талаб Россия Федерацияси Конституциясига мос келарди. «Бироқ, гап универсал шифрлаш калитлари ҳақида кетяпти. Бундан мақсад - чексиз шахсларнинг ёзишмаларига чекловсиз кириб бориш», - дея ёзган у. «Бу эса - Конституциянинг ҳар бир кишининг махфий ёзишмага бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги 23-моддаси тўғридан-тўғри бузилиши», - дея таъкидлаган Дуров.
«Баъзи ҳолларда Telegram Россияда «қонун бу қонун»лиги учун блоклаб қўйилганини айтишмоқда. Бироқ Telegram Россияда мамлакатнинг асосий қонуни - Конституцияга зид равишда блокланди. Конституцияга зид бўлган суд қарорлари ва қонунлар ҳеч қандай кучга эга эмас», - дея ҳисоблайди Дуров. У Telegram Россияда ноқонуний тарзда блокланганига ишончи комил.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026