Жаҳон | 11:07 / 09.05.2018
2450
1 дақиқада ўқилади

Хаспел МРБ директори лавозимида қийноққа солишни тикламасликка ваъда берди

Фото: Видеодан кадр /Youtube

АҚШ МРБ раҳбари вазифасини бажарувчи Жина Хаспел гувоҳларни сўроқ қилишда қийноққа солишдан бутунлай воз кечиш ҳақида маълум қилади. Бу ҳақда АҚШ конгресси олдида қилинадиган маъруза матнида айтилган, деб хабар бермоқда Reuters.

9 май куни Хаспел АҚШ конгрессига, агарда уни МРБ раҳбари этиб тайинлашса, маҳкама 2001 йилнинг 11 сентябридаги террорчилик актидан кейин кучган кирган қўлга олиш ва сўроқ қилиш дастурини тикламаслиги ҳақида маълум қилади. Бу дастурга кўра, МРБ агентлари фақат баъзи ҳолатлардагина гумонланувчиларни қийноққа солиши мумкин.

«МРБда ҳозирги мураккаб вақтда хизмат қилаётган инсон сифатида шуни шахсан кафолатлашим мумкинки, МРБда менинг раҳбарлигим остида қўлга олиш ва сўроқ қилиш бўйича бу дастур қайта тикланмайди», - дейилади Хаспелнинг маърузасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Хаспелни МРБ раҳбарлигидан кетмасликка кўндирмоқчи экани хабар берилганди

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид