01:30 / 09.05.2018
10746

Исроил қўшинларини юқори тайёргарлик ҳолатига келтирди

AP Photo/Ariel Schalit

Исроил шимолий чегарасидаги қўшинларини юқори тайёргарлик ҳолатига келтирди, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ёйди ва бомбапаноҳгоҳларни очишни буюрди. Бу ҳақда Исроил армияси маълум қилди.

“Эрон кучларининг Сурияда фаолият олиб бораётгани аниқлангандан кейин армия Голан тепаликларида фуқаролик мудофааси бўйича йўриқномани ўзгартиришга қарор қилди ва маҳаллий маъмуриятларга бу ҳудуддаги бомбапаноҳгоҳларни очиб, тайёрлаб қўйишни буюрди. Бундан ташқари, қўшинлар ҳужумга қарши юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди”, деб айтилган Исроил армияси баёнотида.

“Исроил фуқаролари зарурат бўлганда тарқатиладиган армия йўриқномаларига эътиборли бўлишлари лозим. Армия воқеаларнинг турли ривожига тайёр ва Исроилга қарши исталган тажовуз қатъий жавобга учрайди”, деб қўшимча қилган ҳарбийлар.

Сурияга 1944 йилдан бошлаб тегишли бўлган Голан тепаликлари 1967 йилги Олти кунлик уруш давомида Исроил томонидан босиб олинган. 

 

Top