Спорт | 17:35 / 09.05.2018
4688
1 дақиқада ўқилади

«Реал» «Севилья»га қарши иккинчи таркибни туширади

Испания чемпионати 34-турининг қолдирилган ўйинида «Реал» кучсизланган таркибда ҳаракат қилади.

Бош мураббий Зинедин Зидан Криштиану Роналду, Лука Модрич, Кейлор Навас, Марсело, Тони Кроос ва Рафаэль Варанни ўйин қайдномасига киритмаган. 

Бундан ташқари, Гарет Бэйл дисквалификация туфайли, Дани Карвахаль ва Иско эса жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

«Реал» Испания чемпионати 35 туридан сўнг, 72 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

UzA Qarshiyev Aziz
Тайёрлаган UzA Qarshiyev Aziz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид