Жаҳон | 11:58 / 09.05.2018
13249
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Трампнинг қарорини қўллаб-қувватлади

Фото: Reuters /Kevin Lamarque

Саудия Арабистони раҳбарияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядровий битимидан чиқиш бўйича қарорини бутунлай қўллаб-қувватлайди ва маъқуллайди. Бу ҳақда подшоҳлик ТИВ баёнотида айтилган, деб хабар бермоқда Al Ekhbariya телеканали.

"Саудия Арабистони умид қиладики, халқаро ҳамжамият Эроннинг душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатларига қарши курашда қатъий ва бирдам позицияни эгаллайди, - дейилади матнда. – Эрон санкциялар бекор қилиниши туфайли баллистик ракеталар ишлаб чиқишни ривожлантириб, террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаши мумкин бўлади". "Подшоҳлик Трамп эълон қилган қадамларни қўллаб-қувватлайди ва маъқуллайди, АҚШ Эрон билан ядровий битимдан чиқиши ҳамда ушбу давлатга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий этишини ёқлаймиз", - дея маълум қилишган ташқи сиёсат идорасидан.

АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Вашингтон Эрон ядро дастури бўйича битимдан чиқиши ҳақида маълум қилди. Бу битим Теҳроннинг ядро соҳасидаги фаоллигига БМТ ХК санкциялари бекор қилиниши эвазига чеклов қўйган. АҚШ маъмурияти раҳбарининг билдиришича, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси Эронга ядро бомбасини чекловларни четлаб ўтган ҳолда яратиш имконини берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг Эрон бўйича қарори нефть нархига таъсир қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти