Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув хўжалиги вазирига икки ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевга икки нафар ўринбосар тайинланди. KUN.UZ’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8 май куни тегишли қарорларни имзолаган.
Хусусан, президент қарори билан Баҳодир Қўчқорович Рўзибоев Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги
Шунингдек, тегишли қарор билан Равшан Аминаддинович Мамутов Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.
Фото: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига ажратилиб, вазирлик ўрнида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тузилганди. Сув хўжалиги вазирлигига собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазирнинг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шавкат Ҳамроев вазир этиб тайинланган.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026