Ўзбекистон | 11:26 / 10.05.2018
7903
1 дақиқада ўқилади

Япониянинг 3та шаҳрида ўзбекча концерт бўлади

Токио/Фото: Livejournal

Жорий йилнинг 14-22 май кунлари Японияда Ўзбекистон ҳафталигининг очилиш концерт маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, концерт намойишлари Япониянинг Токио, Нагоя ва Осака шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

«Илк бора ташкил этилаётган Ўзбекистон ҳафталиги японияликларда катта таассурот қолдиради деган умиддамиз», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 9-11 май кунлари Ўзбекистонга Лувр музейи (Париж ш.) директори жаноб Жан-Люк Мартинес бошчилигидаги Франция делегацияси ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабар берилган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид