Жаҳон | 21:55 / 10.05.2018
6379
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини танқид қилди 

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқотда Анқара АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини хато деб ҳисоблашини айтган. 

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШнинг келишувдан чиқишини эълон қилганди. Трамп бу келишув натижасида тўхтатиб қўйилган барча санкциялар тикланишини қўшимча қилган.

“Президентимиз эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан АҚШнинг ядро келишувидан чиқишини муҳокама қилди. Эрдўған, АҚШнинг бу қадамини нотўғри деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтган. Икки етакчи, шунингдек, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишган ва келгусида уларни янада ривожлантиришга келишиб олишган”, деб айтган манба.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид