Ўзбекистон | 13:31 / 11.05.2018
19380
2 дақиқада ўқилади

Давлат рақобат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди. KUN.UZ’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 10 май куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Унга кўра, Нажмиддинхўжа Шуҳратович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: Нажмиддинхўжа Шарипов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институти ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. 2017 йил октябрь ойидан Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув хўжалиги вазирига икки ўринбосар тайинлангани хабар берилганди.

 

Мавзуга оид