Жаҳон | 22:04 / 11.05.2018
20483
1 дақиқада ўқилади

Эронда Тель-Авив ва Хайфани йўқ қилиш билан таҳдид қилинди

Фото: AFP 2018 / Atta Kenare

Эрон экспертлар кенгаши аъзоси ва Теҳрондаги жума намози муваққат имом хатиби Аҳмад Хотамий Исроил "ўйламай" ҳаракат қиладиган бўлса, Тель-Авив ва Хайфа ер билан яксон қилинишига доир баёнот берди. IRIB телеканали шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.

"Биз ядровий бомба билан ишламаймиз, аксинча, бизнинг сиёсатимиз — тийилиш сиёсати, бу йўналишда Исроилга қаршилик қилиш мақсадида Эроннинг ракета қуввати кун сайин ошиб бормоқда. Агар Исроил ўйламай иш қиладиган бўлса, у ҳолда биз Тель-Авив ва Хайфани ер билан яксон қиламиз", - деди Хотамий.

Бундан аввал Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Сурия президенти Башар Асадни мамлакатдан Эрон тузилмаларини "ҳайдаш"га чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, Дамашқ улардан фақат зарар кўради ва уларнинг мавжудлигининг ўзиёқ муаммо келтириб чиқаради.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид