Спорт | 11:27 / 11.05.2018
12412
1 дақиқада ўқилади

Кападзе нафақага чиқди

Фарғона футболи ривожига узоқ йиллар давомида катта ҳисса қўшиб келган, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Тоҳир Кападзе нафақага чиқди, деб хабар беради ЎФА сайти.

Фото: ЎФА

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мутахассисни нафақага кузатиш маросими ўтказилди.

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Вейсалович Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.

Шунингдек, миллий анъаналаримизга мувофиқ Тоҳир Кападзега зарбоф тўн кийдирилди. Бундан ташқари Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди.

Фото: ЎФА

Ўз ўрнида Тоҳир Кападзе кўрсатилган эътибор учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирар экан, энди давр ёшларники эканини, уларга футбол ривожи учун амалга ошираётган чора-тадбирлари давомида маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид