Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзиянинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Малайзиядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган Махатхир Муҳаммад 10 май куни мамлакат бош вазири сифатида қасамёд келтирди.
Малайзия қироли Янг ди-Пертуан Агонга иштирокида ўтган тантанали маросим Малайзия телевидениеси орқали жонли равишда намойиш қилинган.
Мамлакат конституциясига кўра, бош вазир номзодини қирол тасдиқлайди.
Махатхир Муҳаммад ушбу лавозимни аввал ҳам, яъни 1981 йилдан 2003 йилгача эгаллаган.
Малайзия сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Муҳаммад бошчилигидаги “Умид альянси” коалицияси парламентдаги 222 та ўриндан 112 тасини олган. Коалициянинг асосий рақиби – ҳукмрон UMNO партиясига 79 ўрин теккан. Таъкидланишича, 2013 йилда UMNO 133 та ўрин олган.
Малайзиянинг 1957 йилда мустақиллиги эълон қилингандан то ҳозирги кунгача мамлакатда UMNO ҳукмрон партия бўлиб келаётганди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026