Жаҳон | 09:33 / 11.05.2018
5013
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Австралияда «оммавий фожиа» туфайли етти киши ҳалок бўлди

Фото: NICOLETTE LEFEBVRE

Ғарбий Австралияда полициячилар етти жасадни, жумладан тўрт боланинг ўлигини топишди. Бу ҳақда Tweed Daily News ёзмоқда.

Жасадлар Осмингтон аҳоли пунктида топилган.
 
Маҳаллий полиция комиссари Крис Доусоннинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг беш нафари уйлардан бирининг ичидан, яна иккиси – ташқаридан топилган.

Доусоннинг хабар беришича, баъзи жасадларда ўқ отар қурол туфайли юз берган жароҳат излари аниқланган. Унинг қўшимча қилишича, рўй берган ҳодиса даҳшатли фожиа саналади.

Полициячилар ҳалок бўлганларнинг қариндошларини қидиришмоқда. Рўй берган воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Қаҳрамон Асланов
Тайёрлаган Қаҳрамон Асланов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид