Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» «Насаф»ни шов-шувли тарзда енгиб, 1-давра пешқадами бўлди
Суперлига 11-турида «Насаф» ўз майдонида «Пахтакор» билан беллашди.
Бу ўйинда Суперлига тарихида илк маротаба 5 нафар ҳакам иш олиб борди. Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида, Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов қанотларда, Валентин Кoваленко ва Ахрол Рисқуллаев эса дарвоза чизиғида меҳнат қилишди.
Дастлабки 5 дақиқада жамоалар биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. 2-дақиқада Машарипов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 4-дақиқада Ғайбуллаев уни тенглаштирди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида Драган Черан «Пахтакор» дарвозабони билан юзма-юз чиқди. Жарима майдони ичида тўпга ташланган посбон, уни қайтаришга улгурмади, аммо Черанни йиқитди. Бироқ, бош ҳакам Равшан Эрматов бу вазиятда пенальти белгиламади.
38-дақиқада Абдихолиқов «Насаф»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо Гонсалвеш 3 дақиқадан сўнг уни тенглаштирди.
84-дақиқада «Насаф» ҳимоячиси жарима майдони ичида Машариповни қўли билан йиқитди. Бу сафар Эрматов пенальти белгилади ва уни Гонсалвеш аниқ амалга ошириб, «Пахтакор»га ғалаба келтирди.
Бу натижадан сўнг, «Насаф»нинг ғалабасиз ўйинлари сони 5тага етди. Жамоа 14 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
«Пахтакор» эса 23 очко жамғариб, 1-даврани пешқадам сифатида якунлайдиган бўлди.
Суперлига, 11-тур
11 май, Қарши, «Марказий» стадион
Насаф (Қарши) - Пахтакор (Тошкент) - 2:3
Голлар: Ғолиб Ғайбуллаев (4), Бобир Абдихолиқов (38) - Жалолиддин Машарипов (2), Гонсалвеш (41, 84 пен)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов. Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов. Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: Валентин Кoваленко, Ахрол Рисқуллаев.
Насаф: 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 5.Ғолиб Ғайбуллаев - 17.Дониёр Нарзуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (27.Ислом Рашидхонов, 77), 14.Шароф Муҳитдинов (77.Жасур Ҳасанов, 63), 31.Сайдулло Раҳматов - 10.Бобир Абдихолиқов (20.Ислом Кенжабоев, 51), 69.Драган Черан (с).ъ
Пахтакор: 25.Элдор Суюнов - 2.Акмал Шораҳмедов, 55.Марко Симич, 4.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак - 7.Азим Аҳмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев (10.Жамшид Искандеров, 80) - 9.Жалолиддин Машарипов, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Жасур Яхшибоев, 90) - 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш (80.Ростин Гриффитс, 89)

Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:37 / 10.04.2026
Суперлигада ҳакамлик можароси. ПФЛ ҳакамлар марказидан VAR ёзувини сўради
21:18 / 09.04.2026