Жаҳон | 16:47 / 11.05.2018
16342
1 дақиқада ўқилади

Россия: хорижда ядро синовларини яшириш бўйича ишланмалар бор

Фото: AFP

Россия Мудофаа вазирлиги Махсус назорат хизмати бошлиғи полковник Игорь Токаревнинг маълум қилишича, хорижда ядро синовларини яширишга йўналтирилган ишланмалар такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

«Техник жиҳатдан бундай синовларни махфий тарзда ўтказиш осон, ҳамда бу йўналиш бўйича ишланмалар бор ва такомиллаштирилмоқда», - деди Токарев.

Унинг сўзларига кўра, ядро синовларини яшириш чоралари орасида ядро зарядлари қувватини пасайтириш, заряд қўйиш чуқурлигини ошириш ва сейсмик тўлқинлар пайдо бўлиш эҳтимолини пасайтирувчи геологик жинслар орасида синовлар ўтказиш бор.

Шунингдек, Махсус назорат хизмати раҳбарининг таъкидлашича, Россияда ядро синовларини кузатиб бориш бўйича янги усуллар ривожланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп нима ядровий урушга олиб келишини айтганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид