Спорт | 00:09 / 11.05.2018
4189
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Қўқон-1912» «Нефтчи»ни мағлуб этолмади, ОКМК сафарда «Металлург»ни енгди

Фото: Нефтчи ФК Матбуот хизмати

Суперлига. «Қўқон-1912» «Нефтчи»ни мағлуб этолмади, ОКМК сафарда «Металлург»ни енгди

Суперлигада 11-турдан ўрин олган 2та ўйин ўтказилди.

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи» билан беллашди ва аутсайдер қаршилигини синдиролмади. Фарғоналиклар сўнгги ярим соатни бир футболчи кам бўлиб ўтказган бўлса-да, дуранг натижани сақлаб қолишга эришдилар.

«Металлург» ўз майдонида ОКМК клубини қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборган гол эвазига мағлубиятга учради.

Суперлига, 11-тур
10 май
Қўқон-1912 (Қўқон) – Нефтчи (Фарғона) - 1:1 
Голлар: Ғиёс Комилов (53) - Достон Турсунов (55)
Четлатиш: Аброр Исмоилов (Нефтчи, 62)

Металлург (Бекобод) – ОКМК (Олмалиқ) 0:1 
Гол: Владимир Бубанья (85)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид