Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда яна фожиа: толиблар ҳужуми натижасида 30 нафар полициячи ҳалок бўлди
Афғонистон ғарбида «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг тунги ҳужумлари оқибатида афғон хавфсизлик кучларининг 30дан ортиқ ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters Афғонистон оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда хабар берган.
Толиблар мамлакатнинг ғарбий қисмидаги Фарах вилоятида жойлашган шу номли шаҳардаги полиция бўлими ва бир неча назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум қилди. Жангарилар бўлимни эгаллаб олишган ва қурол ҳамда ўқ-дориларни ўғирлаб кетишган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўнлаб ходимлари турли даражада жароҳат олди.
Тўқнашувлар юз берган туманга ҳукумат кучлари бўлинмалари юборилди, ҳозирги маълумотларга кўра, йўқотилган объектлар устидан назорат қайта тикланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ «Толибон» бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
11:30
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026