00:31 / 12.05.2018
9065

Хоразмда Volkswagen ва “Матиз” ёниб кетди

10 май куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи К.Ж.ни уйи олдида жойлашган гаражда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида “Volkswagen” ва “Матиз” русумли автомашиналар ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

 

Top