Жаҳон | 15:06 / 12.05.2018
4536
1 дақиқада ўқилади

Милан суди Берлусконини оқлади 

Фото: Chris Ratcliffe/PA

Милан суди Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконини ўзига тегишли Mediaset телевизион компаниясида молиявий найрангларни амалга оширганлик иши бўйича оқлади. Бу ҳақда Corriere Della Sera хабар бермоқда.

Ҳукм 2013 йилнинг 1 август куни Италия Кассацион суди томонидан чиқарилган. Ўшанда Берлускони тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди, улардан уч йили амнистия бўйича бекор қилинди, Берлускони яна бир йилни ахлоқ тузатиш ишларида ўтказди. Нашрнинг таъкидлашича, собиқ бош вазир оқлангани туфайли яна турли даражалардаги сайловларга ўз номзодини қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия суди 90-йилларда давлат ва мафия ўртасида келишув бўлганини исботлаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид