Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО: руслар армияси йигирма йиллик таназзулдан сўнг тикланмоқда
Фото: AFP
Сўнгги ўн йил давомида Россия армиясининг тикланиши бўйича «жиддий даража» кузатилмоқда. Бу ҳақда НАТО тадқиқот бўлинмаси таҳлилчиси Диего Руис Палмернинг ҳисоботида айтилади, у альянс Мудофаа коллежи томонидан эълон қилинди, деб хабар беряпти РИА «Новости».
«2009 йилдан бери шу нарса аниқ кўриниш касб этиб бормоқдаки, Россия Қуролли кучлари деярли йигирма йиллик таназзул ва «совуқ уруш» тугаганидан кейинги эътиборсизликдан сўнг тез тикланмоқда. Ушбу ўн йилда тикланиш кўлами анча сезиларли», - дейилади эксперт ҳисоботида.
Унинг фикрича, Россия ҳозирги вақтда кутилмаган машқларни ўтказиши ва ўқув тайёргарлигига 60 минггача кишини жалб этиши мумкин бўлган «Европадаги ягона мамлакат» бўлиб турибди.
Шунингдек, Руис Палмернинг таъкидлашича, Суриядаги амалиётлар тажрибаси «россиялик ҳарбийларнинг тезкор кўникмалари ва салоҳияти учун янги асос яратди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Аляска яқинида Россия бомбардимончи самолётлари пайқалганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:44 / 26.12.2025
«Россия Украина, Қозоғистон ва Кавказни бериб юборган». АҚШ Путин ва Бушнинг музокаралари расшифровкасини махфийликдан чиқарди
16:39 / 26.12.2025
Urbi et Orbi: Лев XIV Россия ва Украинани мулоқотни бошлашга чақирди
15:54 / 26.12.2025
Кремл Винате иши бўйича Парижга “таклиф” қилинганини билдирди
15:05 / 26.12.2025