Жаҳон | 12:53 / 12.05.2018
13032
1 дақиқада ўқилади

«Руслар тажовузкорлиги сабаб» - Германия Болтиқбўйида ўз ҳарбийларини қолдиради

Фото: kam.lt

Германия ТИВ раҳбари Хайко Мааснинг маълум қилишича, бундесвер аскарлари НАТОнинг Болтиқбўйидаги миссияси таркибида қолади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Маас Латвия, Эстония ва Литвадан бўлган ҳамкасблари билан учрашувда таъкидлашича, немис ҳарбийлари «руслар тажовузкорлигини» тийиб туриш учун қолдирилади.

«Бироқ, биз учун ҳарбий иштирокни кенгайтириш масаласи ҳозирча кун тартибида йўқ», - дея қўшимча қилиб ўтган вазир.

Таъкидланишича, уч давлат ҳукумати Германиядан янада кўпроқ ҳарбий қўллаб-қувватлов талаб қилиш ниятида. Латвия, Эстония ва Литва вакиллари Маас билан учрашувда гап нима ҳақида кетаётганини ҳам билдиришган: Болтиқбўйи мамлакатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг мустаҳкамланиши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат шарқида россиялик 10 минг аскар борлигини маълум қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид