20:44 / 12.05.2018
6810

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг биргаликдаги илк газетаси чоп этилмоқчи

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг биргаликдаги илк газетасини машҳур қозоқ шоири Абай Қўнанбаевнинг таваллуд кунига чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев Халқаро турк академиясининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан учрашувида маълум қилди.

“Бугун биз биргаликдаги китоблар ва журналларни тайёрлашга яхши асос солувчи ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Шунингдек, лотин тилида чоп этиладиган қўшма газетанинг чоп этилиши бўйича келишувга эришилди. Бу борада Ўзбекистонда тажриба, яхши услубий ёндашувлар бор. Биз биргаликда лотин тилида янги асарлар яратишимиз мумкин”, деб айтган Утембаев.

Фото: Казинформ

Утембаевнинг таъкидлашича, мутолаачиларда бундай нашрлар орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаёти ҳақида батафсил маълумотларни билиш имкони пайдо бўлади.

“Шунингдек, йўл харитасини яратишни муҳокама қилдик. Биз икки халқнинг келажагини кўрсатишимиз керак. Бу харита янги асарлар яратишга кўмак беради. Улар аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланади. Биринчи қўшма газетани августда ўтадиган буюк Абай Қўнанбаевнинг таваллуд кунига тайёрлашни режалаштирмоқдамиз. Шунингдек, “Абайхонлик” тадбирлари ўтказилади”, деб маълум қилган Қозоғистон элчиси.

Top