Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилди
Арманистон президенти Армен Саркисян янги ҳукумат таркибидаги барча вазирларни тайинлади.
12 май куни президент фармонлари билан бош вазири ўринбосари этиб Мгер Григорян, меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири этиб Мане Тандилян, молия вазири этиб Атом Жанжугазян, адлия вазири этиб Артак Зейналян, соғлиқни сақлаш вазири этиб Арсен Торосян, қишлоқ хўжалиги вазири этиб Артур Хачатрян, иқтисодий ривожланиш ва инвестициялар вазири этиб Арцвик Минасян, спорт ва ёшлар масалалари бўйича вазир этиб Левон Ваградян, фавқулодда вазиятлар вазири этиб Грачья Ростомян тайинланди.
Шунингдек, Артур Григорян энегретик инфратузилмалар ва табиий ресурлар вазири, Лилит Макунц маданият вазири, Эрик Григорян табиатни муҳофаза қилиш вазири, Ашот Акопян транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазири этиб тайинланди.
Мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимини Арманистоннинг БМТдаги собиқ доимий вакили Зограб Мнацаканян эгаллаган.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024