Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги черковда портлашлар содир этилди
Индонезиянинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Сурабаядаги христианлик черковида 3 марта портлаш содир этилди. Associated Press хабарига кўра, теракт оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган ва 40дан ортиқ киши жароҳатланган.
Шарқий Ява вилояти полиция бошқармаси раҳбари Франс Барунганинг маълумот беришича, портловчи қурилмалар автомобиллар ва мотоциклларда келган худкушлар томонидан ҳаракатга келтирилган.
Аксилтеррор бўлинма вакилининг журналистларга маълум қилишича, ушбу ҳужум ортида маҳаллий террористик гуруҳлар турибди ва бу ҳужум бироз аввалроқ Жакартадаги қамоқхонада рўй берган тартибсизликлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Асосан террорчилик ҳаракатлари учун қамалган маҳбуслар сақланадиган қамоқхонада ўтган ҳафтада қўриқчилар билан тўқнашувлар содир этилиши оқибатида, 8 нафар полициячи ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026