Итальян телеканали янглиш тарзда 2 йил аввалги теракт ҳақида хабар қилди
Италиянинг Sky Sport 1 телеканали футбол учрашуви вақтида янглиш тарзда 2016 йил июлда Ниццада юз берган теракт ҳақида хабар қилди.
“Интер” ва “Сассуоло” ўртасидаги учрашувнинг намойиши вақтида экранларда пайдо бўлган янгиликлар қаторида Ниццада юк машинасининг одамларни босиб кетиши оқибатида 80 дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар пайдо бўлган. Хабар матнида мавзу кейинроқ яна янгиланиши айтилган.
Шарҳловчилар бу хатони дарҳол пайқашган ва бу ҳақда маълум қилишган. Кейинроқ янгиликлар қаторида ушбу хатолик учун бир неча бор узр сўралган.
Sky Sport воқеани техник носозлик деб тушунтирган ва твиттерда томошабинларга узрини келтирган.
2016 йил 14 июлда Францияда Бастилиянинг олиниши куни нишонланиши вақтида юк машинасидаги террорчи Инглиз соҳилбўйида мушакбозликни томоша қилгани йиғилган одамларни босиб кетган. Теракт оқибатида 86 киши, жумладан 37 нафар хорижлик ҳалок бўлган, 430 дан кўпроқ одам жароҳатланган.
Мавзуга оид
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024