Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистон шимолидаги қишлоқлардан бирини эгаллаб олди
«Толибон» радикал ҳаракати Афғонистон шимоли-ғарбидаги Фарёб провинциясида жойлашган Кара-Шайх аҳоли пунктига ҳужум уюштириб, уни босиб олди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳужум натижасида афғонистонлик 6 нафар ҳарби хизматчи ҳалок бўлган, яна 4 нафар ҳарбий жангарилар томонидан асир олинган. Жангарилар 4та танкни ҳам қўлга киритганликларини маълум қилишган.
Шунингдек, «Толибон» жангарилари Қундуз вилоятидаги Дашт-Арчи туманида амалга оширган ҳужум оқибатида, камида 8 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Тўқнашув вақтида жангариларнинг 6 нафари йўқ қилинган, ёрдамга етиб келган кучлар ҳужумни қайтарган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026