02:10 / 14.05.2018
5092

«Ювентус» муддатидан олдин чемпион бўлди

Фото: Sky Sports

Римда Италия чемпионатининг 37-тур марказий ўйини ўтказилди. 

"Рома" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Яна бир учрашувда "Наполи" сафарда "Сампдория" устидан 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

72-дақиқада Милик ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Альбиоль ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди. 

Ушбу турдан сўнг "Ювентус" очколари сонини 92тага етказиб олди ва иккинчи ўринда бораётган "Наполи"ни 4 очко ортда қолдирди. Шу тариқа, "Ювентус" муддатдан олдин Италия чемпиони бўлди. Бу туринликларнинг ушбу мусобақадаги қаторасига еттинчи ғалабаси бўлди. 

Рома – Ювентус 0:0

Рома – Алиссон, Жезус, Фасио, Коларов, Флоренци, Наингголан, де Росси (Стротман, 82), Ундер (Шик, 81), Пеллегрини (Гоналон, 73), Эль-Шаарави, Джеко.
Ювентус – Шченсны, Бардзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Ругани, Матюиди, Пьянич, Бернардески (Дуглас Коста, 67), Манджукич (Бентанкур, 81), Дибала, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (32), Алекс Сандро (43), Наингголан (63).
Четлатиш: Наингголан (68).

Сампдория – Наполи 0:2

Голлар : 0:1 – 72 Милик, 0:2 – 80 Альбиоль.
Сампдория – Белец, Андерсен, Реджини (Стринич, 81), Берешиньски, Феррари, Линетти, Торрейра, Рамирес, Прат, Ковнацки (Альварес, 87), Капрари (Сапата, 70).
Наполи – Рейна, Альбиоль, Мариу Руй, Хюсай, Кулибали, Зелиньски, Жоржиньо, Кальехон (Гамшик, 67), Аллан (Рог, 81), Инсинье, Мертенс (Милик, 71).
Огоҳлантиришлар: Милик (73), Рамирес (86), Гамшик (86), Линетти (90).

Top