Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» иккита чемпионлик рекордини янгилади
«Ювентус» Италия чемпионатининг 37-тури доирасида «Рома» билан меҳмонда дуранг қайд этди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.
«Ювентус» (92 очко) ушбу натижадан сўнг, А Серия турнир жадвалида «Наполи»нинг (88) ўзига етиб олиш имконини йўққа чиқарди ва қаторасига еттинчи чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштирди. Шу тариқа, туринликлар Италия чемпионатини кетма-кет ютиб олиш бўйича ўз рекорд кўрсаткичларини янгилашди. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўйин «Интер»да, у А Серияни 2006-2010 йиллар давомида беш маротаба ютиб олган.
Шунингдек, «Ювентус» Италия чемпионатидаги ғалабалар умумий сони бўйича ўз рекордини янгилади – 34. Бунда иккинчи ўринни «Милан» ва «Интер» бўлишиб турибди (18тадан).
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
18:58 / 21.06.2025