Ўзбекистон | 18:32 / 14.05.2018
21281
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда юз йиллик газета бош муҳаррири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида “Правда Востока” газетасининг янги бош муҳарририни таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Салим Дониёров газетага янги бош муҳаррир этиб тайинлангани маълум қилинди.

“Халқ сўзи” хабарига кўра, Салим Дониёров бунгача Ўзбекистон Республикаси президенти девонида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

Салим Дониёров 1970 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича филолог. У Москва давлат педагогика университетини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги академиянинг Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Салим Дониёров Фото: Халқ сўзи

2001 — 2017 йилларда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, у 2007 — 2017 йилларда “Народное слово” газетаси бўйича бош муҳаррирнинг ўринбосари вазифасида ишлаган.

“Правда Востока” 1917 йилдан бери чоп этилиб келинаётган Ўзбекистондаги таниқли нашрлардан бири. Нашрнинг муассиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади.

Маълумот сифатида айтиб ўтамиз, 2007 йилдан бери “Правда Востока” газетасида Аббосхон Усмонов бош муҳаррир бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти