Kun.uz манбаси хабар беришича, «Миллий тикланиш» демократик партияси нашрида ишловчи ходимларга июн ойидан буён маош берилмаяпти.
«Ойлаб маош берилмаслиги биринчи марта эмас. Баҳорда ҳам ойлик ололмаганмиз. Масалан, феврал ва март ойларининг маоши ҳам берилмаган. Наврўз байрами муносабати билан 500 минг сўмдан байрам пули берилди.
Май ойида апрел ойида ишлаган давримиз учун иш ҳақимизни ололдик. Ўртадаги икки ойлик пулимизни муассисимиз бўлган «Миллий тикланиш» партияси ўтказиб берганди. Июн ойида аванс ва касб байрамимиз муносабати билан озроқ мукофот пули олганмиз, у нима ҳам бўларди. Ҳадемай мактабларда ўқиш бошланади, ҳали болаларимизга кийим, ўқув қуроллари сотиб олганимиз йўқ», деди исми сир сақланишини сўраган манба.

«Уч ойдан бери ойлик берилмаётгани ёлғон. Бир ойдан бери ойлик беролмаяпмиз. Газетамиз 10 минг нусхада чоп этилади. Харажатларимиз жуда катта. Тарқатиш, типография харажатлари бор. Тарқатилаётган 10 минг тираж учун партия пул беради.
Шу пайтгача 500 миллион сўм пул берди. Иккинчи ярим йилликка партия яна 500 миллион сўм бериши керак. Бир ҳафта-ўн кунча олдин «Исполком»да шу масала кўрилди, чунки партия ўзи «Исполком» йиғилишисиз пул беролмайди, «Исполком» қарори билан таҳририят харажатларига маблағ ажратиладиган бўлди.
Таҳририят харажатлари 100 фоиз партия томонидан қопланмайди. Таҳририятнинг обунадан, рекламадан тушадиган маблағлари бор. Харажатларимизнинг 50 фоизини партия қоплаб беради, Алишер Қодиров шундай ташаббус билан чиққан. Бир пайтлар бу жудаям зарарга ишлаган газета бўлган. Мен келганимдан кейин 5-6 ой ичида ходимлардан 500 миллион сўмдан ортиқ қарзларни узганман. Газетани 10 минг тиражга олиб чиқдим. Нотўғри ҳисоб-китоб қилганим учун ҳозирги муаммолар, иш ҳақидан, типографиядан қарзлар юзага келди. Менда ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаган илгари. Яқинда ковиддан даволаниб чиқдим. Ундан олдин бошимга анча ташвишлар тушди, шифохонада даволаниб чиқдим. Шу жараёнда газетанинг фақат ижодий жараёнига аралаша олдим-у, иқтисодий масалаларни ҳал қила олмадим. Шу учун мана шу муаммолар юзага келди, битта менинг айбим билан бўляпти ҳаммаси








