Жанубий Корея ЖСТга АҚШ бўйича мурожаат билан чиқди
Жанубий Корея Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) январь ойида Вашингтон томонидан кир ювиш машиналари ва қуёш батареялари элементлари учун жорий этилган божлар масаласи бўйича АҚШ билан икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида ариза берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг баёнотига таянган ҳолда хабар қилди.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп январь охирида асосан Осиёдан олиб кирилувчи қуёш панеллари ва кир ювиш машиналарига тўрт йил муддатга божхона божларини жорий қилди. Жанубий Корея томонининг фикрига кўра, бу қадам ЖСТ нормаларига зид келади. Апрель ойида Жанубий Корея ҳукумати АҚШга товарлар туркумини импорт қилиш учун 480 миллион долларлик имтиёзли тарифларни тўхтатиш режалари ҳақида маълум қилди, бу Қўшма Штатлар томонидан кир ювиш машиналари ва қуёш панелларига божлар учун жавоб тариқасида амалга оширилади.
АҚШнинг янги божлари Жанубий Кореянинг асосан LG Electronics ва Samsung Electronics концернларига тегишлидир.
Мавзуга оид
20:43 / 09.10.2024
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
20:32 / 09.10.2024
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи барча автомобил ва темирйўлларни ёпади
18:30 / 09.10.2024
Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
17:00 / 09.10.2024