Жаҳон | 22:26 / 15.05.2018
11103
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда тошқинлар оқибатида 34 киши ҳалок бўлди
Афғонистонда охирги ҳафтада юз берган тошқинлар оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Пажвак” ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳафта давомида давомий ёмғирлар сабабли Саманган, Тахор, Каписа, Баглан, Бадаҳшон, Бадгис, Панжар ва Ғазни вилоятларида тошқинлар юз берган.
Маълумотларга кўра, тошқинлар оқибатида камида 4 киши жароҳат олган, 600 бош чорва йўқотилган, 40,5 гектар фермерлик ерларига путур етган ва 864 та хонадон вайрон бўлган.
Таъкидланишича, жабр кўрган оилаларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказилмоқда. Зиён етган ёки ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган одамларга гуманитар ёрдам тақдим қилинади.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024