11:34 / 15.05.2018
6779

«Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳаси жорий этилмоқда

Фото: Fotolia

«Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган жиноят ишларини юритиш тартибини босқичма-босқич рақамлаштириб бориш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли ҳужжатда шундай дейилади.

Маълум қилинишича, жиноят ишларини юритиш жараёнларини, шу жумладан, жиноят ишлари бўйича электрон иш юритувда тартиб-таомилларни қисқартириш ва ортиқча босқичларни чиқариб ташлаш орқали оптималлаштириш мақсадида «Электрон жиноят иши» лойиҳа жорий этилмоқда.

Лойиҳа ҳужжатнинг ягона идентификаторини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларнинг суриштирув органлари, судлар, прокуратура органлари билан Интернет тармоғи орқали ахборот алмашинувини таъминлашга кўмак беради.

Соддароқ қилиб айтганда, бу янгилик жиноят ишлари бўйича суриштирув амалиётида жиноят-процессуал ҳужжатларининг ягона электрон шаклини ишлаб чиқишга имконият беради.

Президент имзолаган ҳужжатда ёзилишича, жорий йилнинг 1 декабр кунига қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида «Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳаси амалга киритилади.

2019 йил 1 октябрга қадар дастлабки лойиҳанинг синовлари натижаларидан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича электрон иш юритуви жорий қилиниши муносабати билан жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.

2019 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳалари таклиф этилади.

Top