Жаҳон | 17:01 / 15.05.2018
8766
1 дақиқада ўқилади

Кремль: Путин ва Медведев ҳукумат янги таркибини муҳокама қилади

Фото: РИА Новости/Александр Астафьев

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев ўзаро учрашув давомида вазирлар маҳкамасининг янги таркибини муҳокама қилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Сизлар мендан аниқ шуни сўрайсизлар: бугун вазирлар маҳкамаси қандайдир тарзда эълон қилинадими. Сизларга шуни айтмоқчиманки, учрашув ва кун тартибини, албатта, давлат раҳбари ҳамда ҳукумати раиси аниқлайди. Бироқ, албатта, ҳозирги вазият ҳисобга олинса, катта эҳтимол билан вазирлар маҳкамаси таркиби айнан бугун муҳокама қилинишини тахмин қилиш мумкин», - дея айтиб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Медведев Путинга ҳукумат таркиби бўйича таклифлар киритмагани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид