Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарль Азнавур Ўзбекистонга сафарини бекор қилди
Фото: Reuters
Ўтган дам олиш кунлари 93 ёшли Шарль Азнавур Франция жанубидаги ўз уйида йиқилиб тушиб, чап қўлидан жароҳат олди. Айни пайтда унга гипс қўйилган, уни Азнавур май ойи охирига қадар тақиб юриши керак, деб хабар бермоқда ОАВ.
Франциялик энг кекса шансончининг жароҳати туфайли Япония ва Ўзбекистонда май ойига режалаштирилган чиқишлар номаълум муддатга қолдирилди.
Азнавурнинг атрофидагилари фикрича, у концерт фаолиятини бошлайди ва 5 июнда Монакодан катта турнега старт беради, кейинчалик у Франция жанубидаги «Алуна» фестивали, Италия, Лондон, Испанияда давом этади. Шунингдек, Германия, Хорватия, АҚШ, Австралия, Киев ва Брюсселда ҳам концертлар берилиб, якунда Франциянинг бешта шаҳрида тугайди.
Мавзуга оид
08:30 / 11.05.2026
Hondius лайнерида ҳантавирус тарқалиши: яна бир ҳолат қайд этилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026