Жамият | 13:13 / 15.05.2018
9693
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманида пичоқбозлик юз берди, икки киши касалхонага ётқизилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 13 май куни пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Олмазор тумани Беруний кўчасида яшовчи Ш.А. А.Дониш кўчасида жойлашган “Зиёда” кафеси олдида ўзаро жанжал оқибатида Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Н.У. ва Зангиота туманида яшовчи  Э.Т.нинг кўкрак қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Н.У. ва Э.Т. касалхонага ётқизилган. Ш.А. қўлга олинган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид