11:35 / 15.05.2018
5717

«Ўзбекистон почтаси» янги «Тезкор почта» хизматини синовдан ўтказди 

Фото: pochta.uz

Жорий йилнинг 10 апрель куни «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг 15та объектида жорий этилган янги «Тезкор почта» хизматини муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» ахборот хизмати хабар берди.

«Аҳолининг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, 2018 йил 15 майдан бошлаб «Тезкор почта» хизмати «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг барча шаҳар ва туман почта бўлимларида фойдаланиш мавжуд бўлади ва белгиланган тариф бўйича амалга оширилади», - дейилади хабарда.

«Тезкор почта» жўнатмалар махсус тарзда белгиланади ва жўнатманинг етказиб беришдаги энг юқори барча босқичлари устувор тартибда амалга оширилади. 

«Сизга шуни эслатмоқчимизки, ушбу хизматнинг сифати ва кўрсатилган етказиб бериш кунларига риоя қилиш ҳам доимий назорат остида», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинлангани хабар берилганди.

 

Top