Бугун Таровеҳ
Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин-ки, муқаддас Рамазон ойига ҳам етиб келдик. Бу ой чиройли амаллар қилиниши билан бошқа ойлардан ажралиб туради. Ана шундай амаллардан бири кечалари қоим бўлиб, масжидга чиқиб Таровеҳ намозини ўқишликдир.
“Таровеҳ” луғатда “ором олдириш, дам бериш” маъноларида келган “тарвеҳа” сўзининг кўплик шаклидир. Истилоҳда Рамазон ойида хуфтоннинг суннати ва витр намози ўртасида ўқиладиган намозга нисбатан ишлатилади. Намознинг ҳар тўрт ракатидан сўнг тўхтаб, дам олингани учун “таровеҳ” деб ном берилган.
Таровеҳ намози йигирма ракат бўлиб, эркак ва аёллар учун суннати муаккададир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳдан савоб умид этиб, Рамазон намозини (таровеҳни) ўқиса, олдинги гуноҳлари кечирилади”, дея марҳамат қилганлар (Бухорий, “Салотут-таровеҳ”, 1; Муслим, “Мусофирин”, 174).
Маълумот ўрнида шуни эслатиб ўтиш жоиз. Бугун, 16 май куни мамлакатимизнинг барча масжидларида Таровеҳ намозлари ўқилади. Унинг вақти ҳар бир туман ва шаҳардаги жоме масжидда ўқиладиган ҳуфтон намози вақтига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам бу йили мавжуд 120 масжиддан 112тасида Хатми Қуръон қилинади. Қорилар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
Тошкент шаҳри масжидларида хатми Қуръон ўтказиб берувчи қорилар рўйхати эълон қилинди
Мавзуга оид
20:15 / 08.04.2024
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
18:37 / 01.04.2024
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
12:44 / 14.03.2024
Фото: Президент Сирдарё вилоятига поездда йўл олди
21:48 / 11.03.2024